Линклар

Эронда мухолифатчи гуруҳ ҳибс этилди


Эрон расмийлари қувғиндаги мухолифат гуруҳи аъзоларида бир неча нафарини ҳибсга олди.

Улар “террорчилик ҳаракатлари”, жумладан, автобусларга ўт қўйганлик ва давлат мулкини вайрон қилганликда айбланмоқда.

Давлат телевидениесига кўра, ҳибсга олинганлар Мужоҳиддин Халқ ташкилотининг аъзоларидир.

Хабарда уларнинг Теҳронда давом этаётган тартибсизликларга алоқадорми, йўқми - айтилмаган. Шунингдек, неча кишининг ҳибсга олингани ҳам ошкор қилингани йўқ.

Хабарларга кўра, Мужоҳиддин Халқ гуруҳи аъзолари қўшни Ироқда тайёргарликдан ўтган.
XS
SM
MD
LG