Линклар

logo-print

Киркукда кучли портлаш содир этилди


Кеча Ироқнинг Киркук шаҳрида рўй берган портлашда 70 га яқин одам ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, юк машинага ўрнатилган кучли бомба портлаши оқибатида 200 га яқин одам, жумладан, аёллар ва болалар жароҳатланган, 30 га яқин уй вайрон қилинган.

Бу портлашдан бир неча соат аввал Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий ироқликларга мурожаат қилиб, Америка қўшинлари мамлакатдан олиб чиқилар экан, зўравонликлар кўлами ошишидан огоҳлантириб, бундан тушкунликка тушмасликка чақирди.

АҚШ қўшинларининг 30 июнга қадар Ироқ шаҳарларини тарк этиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG