Линклар

Бағром базасига ракета ҳужуми уюштирилди


АҚШ ва Афғонистон расмийлари Бағромдаги Америка ҳарбий баъзасига уюштирилган ракета ҳужумида АҚШнинг икки аскари ҳалок бўлгани ва олти нафар Америка фуқароси жароҳатланганини маълум қилди.

Ассошиэйтед Пресс агентлигининг хабар қилишича, АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили жароҳатланганларнинг тўрт нафари ҳарбий, иккиси эса фуқаролик соҳаси мутахассислари бўлганини маълум қилган.

Афғонистон ҳукуматининг Бағром базасидаги вакили Кабир Аҳмадга кўра, иккита ракета якшанба куни эрталаб отилган.

Ҳужумнинг ортида Толибон ҳаракати тургани гумон қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG