Линклар

Миллибанд: Теҳрон айбловларида асос йўқ


Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Миллибанд хорижий давлатларнинг Теҳрондаги норозилик намойишларига алоқаси йўқлигини баён қилди.

У Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг Қўшма Штатлар ва Британиянинг Исломий Республика ички ишларига аралашаётганига оид баёнотларини рад этди.

Миллибанд Эрон ҳукуматини сайлаш эронликлар масъулияти ва сайловлар натижаларининг холислигини таъминлаш Эрон ҳукуматининг мажбурияти эканини баён қилди.

Эронда сайловдан кейин вужудга келган бўҳроннинг кескинлашуви Эроннинг жаҳондаги обрўсига путур етказади, деди Миллибанд.
XS
SM
MD
LG