Линклар

logo-print

Лиссабон Гуантанамо тутқунларини қабул қилмоқчи


Португалия Гуантанамо қамоқхонаси маҳбусларидан яна икки-уч нафарини қабул қилишга рози бўлди.

Ташқи ишлар вазири Луис Амадо мамлакат матбуотига берган интервьюсида маҳбуслар АҚШга тегишли қамоқхонадан озод қилингач, Португалия “уларни қабул қилиб олишга оид ички жараёнларни бошлаши лозим бўлади”, дея баён қилди.

Амадо бу ҳақда жума куни АҚШ ҳукуматининг Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш бўйича махсус вакили Даниэл Фрид билан учрашувдан кейин маълум қилди.

АҚШ президенти Барак Обама Европа давлатларидан Кубадаги қамоқхонада сақланаётган маҳбусларнинг баъзиларини қабул қилишни сўраган.
XS
SM
MD
LG