Линклар

Теҳронда 450 намойишчи ҳибс қилинди


Теҳрон полициясининг хабар қилишича, шанба куни бўлиб ўтган норозилик намойишлари чоғида 450 нафардан зиёд намойишчи ҳибсга олинган.

Эрон пойтахти полицияси аввалроқ шанба кунги намойишлар чоғида камида 10 киши нобуд бўлгани, юзлаб одам тан жароҳати олгани тўғрисида маълумот тарқатган эди.

Эрон давлат телевидениеси эса 13 киши нобуд бўлгани тўғрисида хабар қилди.

Мухолифат лидери Мир Ҳусайн Мусавийнинг кеча эълон қилинган баёнотида “одамлар ёлғон ва сохтакорликка қарши норозилик билдиришга ҳақли”, дейилган.

Норозилик акциялари 12 июнь куни бўлиб ўтган президент сайлови натижалари эълон қилинганидан сўнг бошланиб кетди.

Сайловда, расмий маълумотларга қараганда, жорий президент Маҳмуд Аҳмадийнажод ғалаба қилган.
XS
SM
MD
LG