Линклар

logo-print

Эронда журналистлар таъқиб қилинмоқда


Эронда бир ҳафта муқаддам бошланган норозилик акциялари давомида камида 24 журналист ва блоггер ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Халқаро "Чегара билмас мухбирлар" нодавлат ташкилоти хабар қилди.

Ташкилот баёнотида айтилишича, журналистларни таъқиб қилиш Эрон расмийларининг "приоритет мақсади" бўлиб қолди.

Қўлга олинганлар орасида Эрон журналистлар уюшмаси раҳбари ҳамда Newsweek журналининг канадалик мухбири бор.

Би-Би-Си мухбиридан мамлакатдан чиқиб кетиш талаб қилинди.

Ҳорижий матбуот вакилларига норозилик акциялари ўтаётган жойдан репортаж тайёрлаш тақиқлаб қўйилган.

АҚШ президенти Барак Обама Эронда зўравонлик акциялари давом этаётганидан ҳамда унинг сўзларига кўра Эрон раҳбариятининг "адолатсиз ҳаракатларидан" якшанба куни яна бир бор ташвиш билдирди.

Обаманинг шанба кунги баёнотида расмий Теҳронга ўз халқига қарши зўравонлик қилмасликка чақириқ бор эди.
XS
SM
MD
LG