Линклар

Ироқда зўравонликлар тўхтамаяпти


Ироқда шанба ва якшанба давомида амалга оширилган ҳужумлар натижасида полициянинг 9 ходими нобуд бўлди.

Пойтахт Бағдодда шанба куни 6 полициячи, якшанба куни яна 2 нафари ўлдирилди.

Ҳужумлар шиалар яшайдиган маҳаллаларда амалга оширилиб, полициячилар тўппончалардан ўққа тутилди.

Яна бир полициячини мамлакат шимолидаги Мосул шаҳрида ўлдириб кетдилар.

Шанба куни Киркук шаҳридаги шиалар масжидида амалга оширилган портлашдан 67 киши ўлди.

Бу сўнгги йил давомида Ироқда амалга оширилган энг қонли ҳужум бўлиб, расмийлар фикрича, уни Ал-Қоида уюштирган.
XS
SM
MD
LG