Линклар

Ингушетия президентига суиқасд қилинди


Ингушетия президенти Юнусбек Евкуровга суиқасд уюштирилди.

Россия расмийларига кўра, худкуш шахс ўз машинасини Ингушетия президенти кетаётган кортеж олдида портлатиб юборган. Оқибатда президент Юнусбек Евкуров ва яна камида уч киши тан жароҳати олган.

Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига кўра, Евкуров оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Айни пайтда Ингушетия расмийлари Евкуров операция қилингани ва унинг ҳаёти хавф остида эмаслигини билдирдилар.

Москвада эса Россия президенти Дмитрий Медведев Ингушетия раҳбарига қилинган ҳужумни кескин қоралаб, Ички ишлар вазирлиги ва хавфсизлик хизматларига ушбу хуруж юзасидан тергов ўтказишга топшириқ берди.


XS
SM
MD
LG