Линклар

logo-print

Филиппинда халқаро анжуман иш бошлади


Филиппинда терроризмга қарши кураш мавзуига бағишланган икки кунлик халқаро анжуман иш бошлади.

Унда Осиё ва европалик хавфсизлик соҳаси мутахассислари ва экспертлар иштирок этмоқдалар.

Анжуман ташкилотчиларига кўра, Осиё ва Европа расмийларининг еттинчи маротаба ўтказилаётган йиғинида терроризмга қарши кураш, жумладан, транспорт инфратузилмалари ва бошқа тармоқларга уюштирилиши мумкин бўлган хуружларни олдини олиш масалалари муҳокама этилади.

Филиппин анжуманида, шунингдек, БМТ ҳамда терроризмга қарши кураш бўйича Жанубий-шарқий Осиё минтақавий марказ вакиллари ва ЕХҲТ делегацияси иштирок этмоқдалар.



XS
SM
MD
LG