Линклар

Аббос Ҳамас аъзоларини озод қилмоқда


Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Ғарбий соҳилда қамоқда сақланаётган Ҳамас ҳаракати аъзоларини озод этишга буйруқ берди.

Маҳмуд Аббос ёрдамчиси Аззам Аҳмад маҳбусларнинг келаси кунлар ичида озод этилишини билдирди.

Бироқ Фаластин раҳбариятига яқин манбалар маҳаллий ахборот агентликларига Ҳамас аъзоларининг ўлка хавфсизлиги ва барқарорлигига тахдид солмаслиги аниқланган тақдирдагина, уларнинг озодликка чиқарилиши тўғрисида маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG