Линклар

logo-print

Москва Вашингтон билан сўзлашув бошлайди


Россия ва АҚШ расмийлари жорий ҳафта Женевада Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича олиб борилаётган музокараларнинг навбатдаги даврасини бошлайдилар.

Ўтган ҳафта Россия томони агар АҚШ Марказий Европага мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасидан воз кечса, ўз тасарруфидаги ядровий арсенални анчага қисқартиши мумкинлигини билдирди.

1991 йилда имзоланган келишув шартларига мувофиқ АҚШ ва Россия ўз арсеналидаги ядровий қуроллар сонини қисқартиришга келишиб олган. Амал қилиш муддати жорий йил якунида тугаши кутилаётган мазкур келишув стратегик қуролларни назорат қилишнинг асосий пойдевори ҳисобланади.

АҚШ ва Россия расмийлари президент Барак Обаманинг июл ойида Москвага амалга оширадиган сафари арафасида янги битим борасида келишувга эришишга умид қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG