Линклар

logo-print

Ироқда портлашлар давом этаётир


Бағдодда содир этилган портлашлар оқибатида 5 киши нобуд бўлди, салкам 17 киши тан жароҳати олди.

Расмийларга кўра, Садр шаҳарчасида талабалар кетаётган автобус йўл четига ўрнатилган минага дуч келган. Портлаш оқибатида 3 киши нобуд бўлган, 12 киши жароҳатланган.

Шу куннинг ўзида пойтахтнинг Шааб туманида полиция карвони нишонга олинган. Рўй берган портлашда бир аёл ва унинг вояга етмаган фарзанди нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG