Линклар

Ўзбек тошбақафурушлари фош қилинди


Украина чегарачилари Ўзбекистондан келаётган поездда мамлакат ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилган 250та тошбақа мусодара қилинганини эълон қилдилар.

Бу борада ёйинланган баёнотда айтилишича, тошбақалар якшанба куни Украина-Россия чегарасида тўхтатилган поезддан топилган.

Маълум бўлишича, тошбақалар поезднинг турли жойларига яширилган.

Хабарларга кўра, мусодара қилинган тошбақаларнинг барчаси Харьков шаҳридаги ҳайвонот боғига топширилган.
XS
SM
MD
LG