Линклар

logo-print

АҚШ Пхеньян ҳужумига тайёр


Президент Барак Обама АҚШ ҳарбийлари Шимолий Кореянинг эҳтимолий ракета ҳужумига тайёр эканини маълум қилди.

Обама журналистларнинг ушбу баёнот Пхеньянга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлашни англатадими деган саволига йўқ, деб жавоб қайтарди.

Шимолий Корея 25 май куни ўзининг иккинчи ерости ядровий қуролини синовдан ўтказганини эълон қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Пхеньян ҳаракатларини қоралаб, бу давлатга нисбатан жорий этилган санкцияларни янада кучайтирди.

Айни пайтда Шимолий Кореядан олинган маълумотларга кўра, Пхеьян яқин келажакда узоқ масофага парвоз қиладиган ракетани синовдан ўтказишга тараддуд кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG