Линклар

Исфарада ЎИҲ аъзоси қўлга олинди


Тожикистон шимолидаги Исфара туманида Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзоликда гумонланаëтган яна бир шахс ҳибсга олинди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси тарқатган маълумотларда айтилишича, исфаралик 30 ёшдаги Нурмуҳаммади Абдусами 1998 йилдан буён қидирувда бўлган ва “Озар” лақаби билан яширин фаолият олиб борган.

Расмийларга кўра¸ у 1998 йилда Ўзбекистон исломий ҳаракатининг Исфара туманидаги гуруҳи раҳбари Анвар Қаюмов томонидан ЎИҲ аъзолигига қабул қилинган.

Абдусамига нисбатан уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва терроризм каби айблар қўйилган
XS
SM
MD
LG