Линклар

Намойишчиларни отганлардан бири ушланди


Теҳрон Бош прокуратурасига кўра, қуролланган номаълум шахслар шанба куни Теҳрондаги намойишчиларни ўққа тутган.

Давлат назорати остида бўлган ахборот агенликларининг Теҳрон прокуратурасига таяниб хабар қилишича, қуролланган кимсалар шанба куни норозилик намойиш иштирокчиларини ўққа тутган ва улардан бир нечтасини ўлдирган. Намойишчиларни ўққа тутган шахслардан бири эса полиция томонидан ҳибс этилган.

Бундан бир оз аввал Теҳрон полицияси намойишчиларни ўққа тутмаганини билдирди. Эрон расмийларига кўра, намойишлар чоғида жами 10 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG