Линклар

Келинни келганда кўр¸ сепини ëйганда кўр...


Қизини куëв эшигига қуруқ қўл билан юборай деса¸ бугун ота-онанинг дили¸ юбормаса¸ чўнтаги куймоқда.

Қизини куëв эшигига қуруқ қўл билан юборай деса¸ бугун ота-онанинг дили¸ юбормаса¸ чўнтаги куймоқда.

Тошкентда айрим ота-оналар турмушга узатилаётган қизлари учун 10 000 АҚШ доллари атрофида сарпо қилишмоқда. Вилоятларда эса келин сарпо қиймати 3000-4000 долларни ташкил қилмоқда.

Тошкентлик Нигора ўртаҳол оилалардан бирининг фарзанди. Нигоранинг ота-онаси ҳам шу кунда унга сеп-сарпо йиғиш билан овора.

Нигора Тошкентдаги ўзига тўқ оилалар қизлари учун сарпога анча кўп миқдорда маблағ сарфлашини айтади.

- Менимча, шу ҳозирги пайтда келин сарпога 10 000 долларча пул кетяпти, дейди суҳбатдош.

Нигоранинг айтишича, яқинда бойвачча қўшниларидан бири ёлғиз қизини узатиб, унга роса сарпо қилибди.

- Автомат кир ювгич машина¸ чангютгич¸ залига алоҳида меҳмонлар учун 12 та стул столи билан беришди. «Горка» деган стенка бор-ку, 1500 доллар турса керак. Ўшани, кейин яна «спалний гарнитур» беришди.

Бунинг бир миллионлиги ҳам¸ бир ярим миллионлиги ҳам бор экан. Яна ҳар хил чиннилар. Чиннилар неча пул туришини билмадим. Яна катта ва кичкина гилам қилинар экан.

Қишки¸ ëзги кийимлар¸ кофта-юбка¸ уйда кийишга уч-тўртта лозимлар¸ оëғига кўчада кийишга шиппак¸ уйда кийишга шиппак¸ этик¸ палто қилишар экан.

Куëвга қишлик, ëзлик ҳамма нарса қилишади. Костюм-шим¸ жемпер¸ кожанний куртка¸ этик¸ туфли¸ кўйлак қилишаркан, дейди Нигора.

Қаршилик Гулшан исмли аёл эса Қашқадарёда келин сарпога тахминан уч миллион сўм атрофида пул кетишини айтади.

Гулшан: Сеп йиғишда ҳозир ҳатто супиргигача солишаëтган экан. Сатилдан тортиб хокандозигача олиб беришаëтган экан. Қўшниларимизнинг битта-иккитаси қиз узатишди. “Қиз узатиш қийин бўлди”, деб айтишди. Яна мебел солишаяпти. Имкон топганлар гарнитурлар¸ диван¸ телевизор олиб бераяпти.

Озодлик: Битта қизнинг сепи хокандозидан тортиб гарнитуригача ҳисоблаганда¸ қанча бўлиши мумкин?

Гулшан: Жуда ҳам қиммат дейишаяпти. Сепнинг ўзига тахминан уч миллион сўм кетиб қолса керак. Яна тилла трос¸ халқа¸ узук қўшишаяпти. Бойларнинг бриллиант қўшаëтган жойлари ҳам бор.

Жиззахлик суҳбатдошимиз эса келин сарпо қилишда жиззахликлар ҳам қаршиликлардан қолишмаслигини айтади.

- Тилла тақинчоқлар¸ кўрпа-ëстиқ¸ мебел қилишаяпти. Жиззахда ҳам анча оғир.

10-15 та яхши кўйлак қўшишади¸ рўмол қўшилади¸ оëқ кийимлар¸ тақинчоқлар¸ жемпер¸ палто қўшишади¸ стенка қилишади¸ икки кишилик кроватлар қилишади.

Бир хиллар қўша-қўша мебеллар¸ қимматбаҳо гарнитурлар қилишади. Тилла тақинчоқларга қизлар ўч бўлишади. Бизга ҳам бўлсин¸ деган маънода “Фалонча узук қилибди¸ трос қилибди”, деб оғизларидан сувларини оқизиб юришади.

Имконини қилган ота-она қизининг кўнгилга қараб барча айтган нарсасини олиб беради, дейди жиззахлик суҳбатдош.

Рўзагул исмли аёлнинг айтишича, иқтисодий етишмовчиликда яшаётган оилалар учун келин сарпо йиғиш жуда қийин.

-Йўқлар қарз олади¸ молини сотади¸ ишқилиб бир амаллаб қилишади. Кейин қарз тўлаш билан овора бўлади. Болалари саргардон бўлиб, четга мардикорликка ишга кетади, дейди Рўзагул опа.

Жиззахлик суҳбатдошимиз эса қарз олиб ¸сарпо йиғишга қаршилигини айтади:

- Ҳозир жуда қийналган оилалар қизига битта тилладан зирак¸ битта узук қилаяпти. Трос¸ цепочка қила олмайди.

Қурбига яраша кўрпа-ëстиқ¸ стенка қилади. Қилмайдиганлар ҳам бор. Ўртада икки қуда келишиб стенка қилади.

Қарз олган билан унинг бериши ҳам бор. Қизлар “Нимага менга қилмадингиз”, деб хафа бўлиб йиғлаб чиқиб кетаверади. Нима қиламиз энди, дейди жиззахлик аёл.

Келин сарпога катта харажатлар сарфлаш оқибатида тўйдан кейин айрим оилалар қийин иқтисодий аҳволга тушиб қолиши кўп кузатилади.

Тўйтепалик Ҳалима момо қиз неварасини узатганига яқинда бир йил бўлади. Момонинг айтишича, сарпо йиғиш учун қариндош-уруғлардан катта қарз кўтарган. Энди эса шу қарзларни тўлаш билан овора. Бунинг учун оиланинг ейиш-ичишдан тийилишига тўғри келяпти.

Тошкентлик Нигора эса ота –онаси келин сарпога автомат кир ювгич машина билан чанг ютгич олиб бермаса ҳам рози.

Нигора ота –онасини қийнашдан кўра, кирни қўлда ювиб, уйни супургида супиришни афзал билишини айтади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG