Линклар

ЕИ Беларус билан алоқаларни яхшиламоқчи


ЕИнинг Ташқи алоқалар бўйича комиссари Бенита Ферреро-Валднер Минскда Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашди.

Ассошиэйтид пресс агентлиги Бенита Ферреро-Валднернинг Лукашенко билан сўзлашувларда ЕИ Беларусга ҳар иккала томонни ҳам қизиқтирган соҳаларда кўп нарсаларни таклиф этиши мумкин, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

ЕИ расмийсининг Минск сафарини олқишлаган Беларус раҳбари ўз ҳукумати ЕИ билан алоқаларни яхшилаш иштиёқида эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG