Линклар

Ингушетия президенти Москвага олиб келинди


Ингушетиянинг суиқасд пайтида оғир яраланган президенти Юнусбек Евкуров Вишневский номидаги Москва жарроҳлик институтига ётқизилди.

Институт директори профессор Владимир Фёдоровга кўра, Евкуровнинг бош чаноғи, кўкрак қафаси ҳамда жигарига зарар етган, ҳушсиз ҳолда.

Ингушетия президентига душанба куни эрталаб Назрань шаҳрида суиқасд қилинди.

Евкуров ҳамда яна икки киши касалхонага ётқизилди.

Президент автомобилининг ҳайдовчиси амалга оширилган портлашдан олган жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG