Линклар

logo-print

Афғонистонда портлашлар камаймаяпти


Афғонистондан олинган расмий хабарларга қараганда, душанба куни юз берган портлашлар ва худкушлар ҳужумларидан 14 киши, асосан оддий фуқаролар ҳалок бўлди, 50 дан зиёд киши тан жароҳати олди.

Жумладан, Хўст шаҳрида бир худкуш ўзини портлатиши оқибатида 8 фуқаро ўлди, 48 киши жароҳат олди.

Қандаҳор вилоятида эса мотоцикл минган бир худкуш ҳарбий карвон билан тўқнашиб, оқибатда Афғонистон армиясининг уч хизматчиси нобуд бўлди.

Яна бир портлаш Нангарҳар вилоятида амалга оширилиб, икки киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG