Линклар

Россиянинг тўсқинлиги қораланмоқда


Россия Грузиядаги хорижий кузатувчилар фаолиятига тўсқинлик қилиш билан бу ердаги вазиятда портлаш хавфини юзага келтирмоқда, деб баёнот берди Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи тадқиқот маркази.

Бош қароргоҳи Брюсселда жойлашган мазкур ташкилот БМТнинг Грузиядаги кузатувчилар миссияси муддатини узайтириш тўғрисидаги Хавфсизлик кенгаши резолюциясига қаршилик кўрсатаётгани ҳамда ЕХҲТ кузатувчилари фаолиятига тўсқинлик қилаётганини ана шундай баҳолади.

Таҳлилчилар фикрича, Россия ҳаракатлари минтақадаги хавфсизликка зарба берди ва келгусида томонлар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига ҳамда янги тўқнашувлар келиб чиқишига туртки бериши мумкин.
XS
SM
MD
LG