Линклар

logo-print

Жалолободда отишма бўлаяпти


Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманига қарашли Тошбулоқ қишлоқ округида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан номаълум шахслар ўртасида отишма бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилади Акипресс агентлиги.

Сўнгги маълумотларга кўра, хусусий уйлардан бирида яшириниб олган номаълум шахслар билан бўлган отишма чоғида ҳуқуқ-тартибот идораларининг 3 ходими ўлган. Бошқа маълумотларга қараганда эса уч террорчи ўлдирилган, махсус топшириқлар бажарувчи отряднинг икки ходими яраланган.

Айни пайтда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бақит Сейитов Жалолободдаги отишмага милициянинг дахли йўқлигини, бу махсус амалиётни Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус бўлинмаси олиб бораётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG