Линклар

Қирғизистон Ўзбекистон олдидаги қарзидан қутулди


Қирғизистон Ўзбекистон олдидаги давлат қарзининг қолган қисмини тўлаб бўлди, дея хабар қилади 24.kg ахборот агентлиги Қирғизистон Молия вазирлиги мутасаддиларига таянган ҳолда.

Маълумотларга кўра, қарзнинг қолган қисми 8,6 миллион АҚШ долларини ташкил қиларди.

Молия вазирлиги изоҳига кўра, Қирғизистоннинг Ўзбекистон олдидаги қарзи 1992-93 йилларда техник кредитлар бўйича қарзларни қайта кўриб чиқиш натижасида пайдо бўлганди.

Айни пайтда Қирғизистон саноат, энергетика ва ёнилғи заҳиралари вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг ўзбек гази учун бўлган қарзи 21 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Бу қарз “Ўзтрансгаз” билан бўлган келишувга мувофиқ, 2009 йилнинг 1 сентябригача тўланиши режаланган.
XS
SM
MD
LG