Линклар

Россия расмий Теҳрон тарафини олди


Россия Эрондаги президентлик сайловининг расмий натижаларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

-12 июн кунги сайлов натижалари юзасидан билдирилаётган эътирозлар Эрон Конституцияси ва қонунларига қатъийян риоя қилган ҳолда ҳал этилиши лозим ва бу масала мутлоқ Эрон ички ишидир, дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Эрондаги президентлик сайловида амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажод мутлоқ ғолиб деб эълон қилинди. Бироқ мухолифатчилар сайлов давомида жиддий қонунбузарчиликларга йўл қўйилганини таъкидлаб, қайта сайлов ўтказишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG