Линклар

Эрон аëллари кураш майдонида


20 июн кунги намойиш чоғида юрагига отилган ўқдан нобуд бўлган Нидонинг сўнгги нигоҳи бугун аксар эронликлар учун норозиликка даъватга айланди.

20 июн кунги намойиш чоғида юрагига отилган ўқдан нобуд бўлган Нидонинг сўнгги нигоҳи бугун аксар эронликлар учун норозиликка даъватга айланди.

Шанба куни Теҳрон марказида зўравонликка дўнган норозилик намойиши чоғида ҳаëтдан кўз юмган Нидо Эрон режимига қарши бошланган халқ исëнининг қудратли рамзига айланди.

Айни пайтда¸ Нидонинг фожеали қисмати Эрон сиëсий ҳаëтида хотин-қизлар тутган муҳим ўринга ҳам эътибор қаратди.

Миллионлаб эронликлар¸ айни пайтда қолган дунë Нидонинг видеокамера олдида жон беришини кўрди ва буни¸ балки абадийга ўз хотирасига муҳрлади. Мухолифат намойишлари қонга ботирилган 20 июн куни кўплар учун Нидо куни сифатида тарихга кирди.

Расмийлар¸ Нидонинг ўлими янада кучлироқ норозилик тўлқинини туғдиришидан чўчиб¸ уни якшанба куни масжидда маросим ўтказилишига ҳам рухсат бермай¸ дафн эттирдилар.

20 июн куни Теҳронда хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган Нидо Оға Султоний ҳозирда дунë бўйлаб ўзига хос юлдузга айланди.
Нидо¸ ўз ватанида ўзгаришлар бўлиши учун жонини алмашди.

Аслида¸ у сиëсий ислоҳотлар талаби билан кейинги кунларда Теҳрон кўчаларига чиққан ўн минглаб¸ балки юз минглаб Эрон хотин-қизларининг бири¸ холос.

Сайловлардаги сохтакорликларга қарши норозиликка чиқиш талабини биринчилардан бўлиб ўртага қўйганлардан бири ҳам аëл – мамлакат собиқ президенти Акбар Ҳошимий Рафсанжонийнинг рафиқаси бўлди.

Бу аëлнинг 12 июн кунги сайловларда овоз бериб бўлиши билан қилган чақириғи видеоëзувга муҳрланиб¸ оддий эронликлар орасида қўлма-қўл бўлиб кетди.

Мухбир: Президентликка номзодлар тарафдорларига сайловнинг эртасига нима қилишни маслаҳат берган бўлардингиз?

Рафсанжонийнинг аëли: Агар сайлов давомида қаллобликка йўл қўйилса¸ уларни кўчаларга чиқишга чақирган бўлардим.

Ҳозирча собиқ президент рафиқасининг 13 июндан бери давом этаëтган норозилик намойишларида бевосита қатнашган-қатнашмагани аëн эмас. Аммо унинг қизи Фаëзеҳ Ҳошимий намойишларда иштирок этди ва бунинг учун расмийлар томонидан қисқа муддатга ҳибсга ҳам олинди.

Бир ҳафтадан бери “Қани менинг овозим?” деган савол кўтариб¸ Теҳрон кўчаларини тўлдирган юз минглаб намойишчиларнинг аксари ҳам¸ яна хотин-қизлар бўлди.

Намойишчилардан бири¸ 42 яшар уй бекаси Ясаман¸ Озодликка ҳозирда уйдан чиқмаëтгани ва ўзини ҳибсга олиш учун келишларини кутаëтганини айтади.

- Улар намойишга чиққанларнинг барини бирма-бир олиб кетадилар¸ дер экан Ясаман¸ ўзининг бундай қисматдан қўрқмаслигини қўшиб қўяди.

Эронлик аëллар намойишлар чоғида нафақат ўзларини ҳимоя қилдилар¸ балки ҳужумга учраган эркакларга ëрдамга ҳам келдилар.
Ясаман ҳам¸ миллионлаб эронлик аëллар каби ислоҳотчи номзод деб аталаëтган собиқ бош вазир Мир Ҳусайн Мусавийга овоз берди. Айнан Мусавийнинг мамлакатга ўзгаришлар олиб келиш¸ хусусан хотин-қизларга кўпроқ ҳақ бериш аҳқдаги ваъдалари¸ аксар аëлларни ўзига тортди.

Иқтидордаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажод ҳам айни нарсани ваъда қилганига қарамай¸ у эронлик аëлларни ўз ваъдаси самимийлигига ишонтира олмади.

Теҳронлик хотин-қизлар ҳуқуқлари фаоли Насрин Сотудеҳнинг Озодликка айтишича¸ эронлик аëлларнинг Аҳмадийнажодга ишонмаслиги ортида жиддий сабаблар бор.

- Аҳмадийнажод президентлик қилган кейинги тўрт йил давомида хотин-қизлар йиғинлари доимий тазйиқларга учради. Фаол хотин-қизларнинг аксари маҳкамага тортилди ва узоқ йиллик қамоқ жазоси билан рўпарў қўйилди. Айни пайтда¸ улар ўз фаоллиги учун доимий хўрлик¸ кўп ҳолларда калтак ва ҳужумларга учради¸ дейди Насрин хоним.

Афтидан¸ Теҳрон режимининг хотин-қизларга кўрсатаëтган босими уларни заифлаштириш ëхуд қўрқитиш ўрнига¸ аëлларга янги куч ва шижоат бермоқда.

Намойишлар чоғида Басиж қуролли тўдаси ва хавфсизлик кучларига қарши қўл кўтариб¸ улар билан даҳанаки жангга киришган аëллар акс этган видеоëзувлар¸ шундан дарак бермоқда.
XS
SM
MD
LG