Линклар

logo-print

Посбонлар мухолифат талабини инкор қилди


Эрондаги Посбонлар кенгаши мухолифатчиларнинг 12 июн кунги президентлик сайлови натижаларини бекор қилиш талаби қондирилмаслигини билдирди.

Давлат назоратида бўлган Press TV телеканали Посбонлар кенгашининг матбуот вакилининг қайта ўтказилган текширув давомида сайловда жиддий қонунбузарчилик содир этилгани қайд этилмади, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

- Шунинг учун сайлов натижалари бекор қилинмайди, деди Посбонлар кенгаши матбуот вакили.

12 июн кунги сайловда мағлуб бўлгани айтилаётган ислоҳотчи номзод Мир Ҳусайн Мусавий эса сайлов ҳаққоний бўлмагани, унда Аҳмадийнажод эмас балки ўзи ғолиб чиққанини таъкидламоқда. Сайлов натижалари эълон қилингандан буён Мусавий тарафдорлари ҳукумат таъқиқига қарамай Теҳрон ва бошқа йирик шаҳарларда норозилик намойишлари уюштириб келмоқда.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Эрон ҳукуматини намойишчиларни ҳибс этиш, уларга қарши куч ишлатиш ва босим ўтказишни тўхтатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG