Линклар

Медведев Африка бўйлаб сафарини бошлади


Россия президенти Дмитрий Медведев Мисрга икки кунлик сафар бошлади.

Бу ерда Кремл раҳбари Миср президенти Муборак билан учрашиб, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Миср Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, президентлар учрашуви якунида ўзаро алоқаларни стратегик ҳамкорлик даражасига кўтаришни кўзда тутувчи бешта шартноманинг имзоланиши кутилмоқда.

Мисрдан сўнг Дмитрий Медведев Нигерия, Намибия ва Анголага йўл олади.
XS
SM
MD
LG