Линклар

logo-print

Вашингтон метросида тўқнашув рўй берди


Вашингтон метросида душанба куни рўй берган тўқнашув қурбонлари сони 9 кишига етди.

Вашингтон яқинидаги фожеада даставвал 6 одамнинг нобуд бўлгани эълон қилинган эди. Тўқнашув оқибатида салкам 70 киши тан жароҳати олган. Икки йўловчининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, Вашингтон метросининг серқатнов трассаларидан бирида ҳаракатланаётган вагон олдида тўхтаб турган вагонга келиб урилган.

АҚШ расмийлари мазкур фожеа юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилганини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG