Линклар

Байден Тбилиси ва Киевга боришни режаламоқда


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден демократик ислоҳотлар ва иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Украина ва Грузияга сафар қилади.

Вице-президент маъмурияти тарқатган хабарда айтилишича, 20-24 июл кунлари амалга ошириладиган сафар давомида Байден ҳар икки давлат етакчилари ва мухолифат вакиллари билан учрашади.

Байден мазкур учрашувларда Украина ва Грузияда давом эттирилажак иқтисодий ва демократик ислоҳотларга бўлган Вашингтон қувватловини изҳор қилмоқчи.

Байденнинг ушбу сафари олдидан эса АҚШ президенти Барак Обама Россияга ташриф буюради.
XS
SM
MD
LG