Линклар

Украинада президентлик сайлови куни белгиланди


Украина парламенти мамлакатда ўтказилажак президентлик сайловини 17 январ кунга белгилади.

Президентлик учун асосий курашнинг амалдаги Бош вазир Юлия Тимошенко ва собиқ Бош вазир Виктор Янукович ўртасида бориши тахмин қилинмоқда.

Украина парламенти даставвал президентлик сайловини октябр ойида ўтказишни режалаган эди.

Бироқ амалдаги президент Виктор Юшченко парламент қарорини ноқонуний деб, шикоят аризаси билан мамлакат Конституцион судига мурожаат қилганидан сўнг¸ суд президентлик сайловининг октябр ойида ўтказилиши маъқулламади.
XS
SM
MD
LG