Линклар

АҚШ расмийси Кобулга борди


АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жеймс Жонс Афғонистонга сафар қилди.

Бу ерда АҚШ расмийси президент Ҳамид Карзай ва 20 августга белгиланган президентлик сайловидаги айрим номзодлар билан учрашишни режалаган.

Бундан ташқари Жеймс Жонс хавфсизликка оид АҚШ янги стратегиясини Афғонистонда жорий этиш масаласини ҳам муҳокама қилади.

Айни пайтда Ҳелманд вилоятида АҚШ ва Буюк Британия қўшинларининг толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар олиб бораётгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG