Линклар

logo-print

Бишкек АҚШ базасини сақлаб қолади


АҚШ ва Қирғизистон Бишкекдаги Манас аэропорти тақдири борасида янги шартнома имзолади.

Янги келишув лойиҳасига мувофиқ АҚШ фақат ўз ноҳарбий юкларини Манас аэропорти орқали Афғонистонга транзит қилишни давом эттириши мумкин.

Вашингтон эндиликда Манас аэропортидан ҳарбий мақсадлар учун фойдалана олмайди.

Айни пайтда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Қодирбек Сарбаев Бишкекдаги АҚШ базасини сақлаб қолиш қарори ҳукумат томонидан миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинганини таъкидлади.

Расмий Бишкек феврал ойида АҚШ ҳарбийларини Манас базасидан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилган.

Бироқ сўнги ҳафта мобайнида кўпгина агентликлар АҚШ ва Қирғизистон расмийларининг Манас келажаги борасида музокаралар олиб бораётгани тўғрисида хабар тарқатган эдилар.


XS
SM
MD
LG