Линклар

Жалолободдаги амалиёт ниҳоясига етди


Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманига қарашли Тошбулоқ қишлоғида ўтказилган махсус амалиёт оқибатида¸ AKIpress ахборот агентлигига кўра¸ қуролланган беш шахс йўқ қилинган.

Расмийларга кўра, амалиёт чоғида хавфсизлик кучларининг бир ходими нобуд бўлган, яна бири тан жароҳати олган.

Қирғизистон милициясидаги манбанинг айтишича, махсус кучлар қуролланган шахслар беркинган уйни ишғол қилган.

Ўлдирилган шахсларнинг Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқаси борлиги тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG