Линклар

Обама расмий Теҳрон ҳаракатларини қоралади


АҚШ президенти Барак Обама Эрондаги воқеалардан “даҳшатга тушгани”ни билдирди.

Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида қилган чиқиши чоғида у Эрон расмийлари ҳаракатларини “адолатсиз” деб атаб, кескин қоралади.

- Қўшма Штатлар ва халқаро ҳамжамият Эрон маъмурларининг намойишчиларга таҳдид қилаётганидан, норозилик акциялари иштирокчилари калтакланаётганидан, улар қамоққа ташланаётганидан даҳшатга тушиб, ғазабланди. Мен бундай адолатсиз ҳаракатларни кескин қоралаб, бегуноҳ ўлдирилган ҳар бир киши учун қайғураётган Америка халқига қўшиламан, деди Барак Обама.

Президент Обаманинг чиқиши арафасида Эроннинг олий қонунчилик органи – Посбонлар кенгаши 12 июнь куни ўтказилган президент сайлови натижаларини бекор қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилди.

Сайловнинг расмий натижаларига кўра, амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажод ғалаба қилди.

Унинг асосий рақиби Мир Ҳусайн Мусавий ва тарафдорлари фикрича, сайлов натижалари сохталаштирилган ва мана бир ҳафтадан ошдики, Теҳронда норозилик акциялари ўтказмоқдалар. Мазкур акциялар ҳукумат кучлари томонидан бостирилмоқда.
XS
SM
MD
LG