Линклар

Покистондаги жангариларга ҳаво зарбаси берилди


Покистонда АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолётидан берилган ракета зарбасидан элликка яқин киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди ахборот агентликлари.

Покистоннинг расмий манбаларидан олинган хабарларга қараганда, жангариликда гумон қилинган 40 дан зиёд киши ўлган.

Воқеа Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Жанубий Вазиристон минтақасида юз берди.

Учувчисиз самолёт, хабарларга қараганда, сешанба куни худди шундай ракета зарбасидан ҳалок бўлган тўрт жангарининг дафн маросимига йиғилганларни нишонга олган.

Жанубий Вазиристонда Толибон ҳаракатининг дала қўмондони Байтуллоҳ Меҳсуд етакчилигидаги жангарилари жойлашиб олган.
XS
SM
MD
LG