Линклар

logo-print

Ингушетия жангариларига Қодировча зарба берилади


Чеченистон президенти Рамзан Қодиров қўшни Ингушетия ҳудудидаги жангариларга қарши курашни шахсан бошқармоқчи.

Қодировнинг айтишича, унга бундай топшириқни Россия президенти Дмитрий Медведев берган.

Душанба куни Ингушетия президенти Юнусбек Евкуровга суиқасд қилиниб, оғир тан жароҳатлари олди. Шу кунда у Москвада даволанмоқда.

Жангариларга қарши курашнинг Қодировча усули у 2007 йилда президентликка сайланганидан сўнг нисбатан самара берди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фикрича, Қодиров раҳбарлиги остида тинчликка жангариликда гумон қилинганларни ўғирлаш, шафқатсиз қийноқларга солиш, уларнинг қариндош-уруғлари уйларига ўт қўйиш эвазига эришилган.
XS
SM
MD
LG