Линклар

Грузия Афғонистонга аскар жўнатади


Грузия келаси йилда ўзининг 500 ҳарбий хизматчисини NATO етакчилигидаги хавфсизлик кучларига кўмак сифатида Афғонистонга жўнатишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг исми ошкор этилишини истамаган вакили хабар қилди.

Грузиянинг 2000 нафар атрофидаги ҳарбий хизматчиси 2003 йилдан бошлаб Ироқда хизмат қилди. Бироқ ўтган йил августида Жанубий Осетия устида бўлиб ўтган Россия - Грузия уруши чиқиши билан Тбилиси ўз ҳарбийларини Ироқдан чақириб олган эди.
XS
SM
MD
LG