Линклар

Косоволик собиқ бош вазир ҳибс этилди


Косовонинг собиқ бош вазири Ағим Чеку Болгарияда - чегара масканларидан бирида ҳибсга олинди.

Хабарларга қараганда, уни ҳибсга олишга халқаро ордерни Сербия берган.

Миллати албан бўлган Ағим Чеку 1998-99 йилларда Косовода бўлиб ўтган уруш давомида сербларга қарши ҳарбий жиноятларда айбланиб қидирувга берилган.

2008 йилнинг февралида Косовонинг Сербиядан мустақиллиги эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG