Линклар

logo-print

Ўзбеклар биометрик паспортга эга бўладилар


2010 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон фуқароларига биометрик паспортлар берила бошлайди.

Ўзбекистон президенти Каримовнинг шу масалага доир фармони матнини ЎзА ахборот агентлиги эълон қилди.

Ҳужжатда Ўзбекистон фуқароларининг амалдаги паспортлари биометрик паспортларга икки босқичда алмаштирилиши белгилаб қўйилган.

Чет давлатларга сафар қиладиган вазирликлар, идора ва муассасалар ходимлари, оддий фуқаролар ҳамда паспорт ёшига етганлар биометрик паспортларни 2010 йил давомида алмаштиришлари-олишлари мумкин.

Мамлакатдан ташқарида юрган фуқаролар ҳам биринчи босқич давомида паспортини биометрик паспортга алмаштириб олиши белгилаб қўйилган.

Иккинчи босқич 2011 йилдан 2015 йилгача давом этади ва бу муддат ичида мамлакатнинг барча фуқаролари паспортлари алмаштирилади.

Президент фармонида айтилишича, шу кунда жаҳоннинг юздан ортиқ мамлакатида биометрик паспортлар жорий этилган.
XS
SM
MD
LG