Линклар

Ҳисоблагични айлантирганлар жазоланади


Ўзбек депутатлари “Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддаси ва Ўзбекистон республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқдалар, дея хабар қилади 12.uz сайти парламент қуйи палатаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Мазкур қонун лойиҳаси электр ва иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш, сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олганлик, совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қасдан ишдан чиқарганлик, ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартирганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этишга қаратилган.
XS
SM
MD
LG