Линклар

logo-print

Душанбеда салафийлар ҳибс этилди


Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 40 киши Салафия диний оқимига мансубликда айбланиб қўлга олинди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотларда айтилишича, ушланганлар айни пайтда Миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда.

Агар қўлга олинганларга қўйилаëтган айблар тасдиғини топса, улар 12 йилгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.

Салафийлар диний оқими аъзоларининг кўпайиб бораётгани Тожикистон ҳукуматини сўнгги пайтларда қаттиқ ташвишга сола бошлагани туфайли расмийлар бу оқимга қарши курашни кучайтирганлар.

Жумладан, масжидлар имом-хатибларига бу диний оқимга қарши ғоявий кураш олиб бориш ҳақида кўрсатмалар берилган.
XS
SM
MD
LG