Линклар

Медведев Африка сафарини давом эттирмоқда


Африка сафарини давом эттираётган Россия президенти Дмитрий Медведевнинг бугун Нигерияга ташриф буюриши кутилмоқда.

Бу ерда Медведев Нигерия ҳукумати расмийлари билан учрашиб, бир қатор муҳим шартномалар, жумладан, биргаликда янги газ конларини ўзлаштиришга оид янги келишув имзолашни режалаган.

Газ ва нефт заҳираларига бой бўлган Нигериядан сўнг Медведев уран ва олмос қазилмаларига бой бўлган Намибия ва Анголага йўл олади.

23 июн куни Россия раҳбари Қоҳирада мисрлик ҳамкасби Муборак билан учрашиб, 10 йилга мўлжалланган ҳамкорлик шартномаси имзолади.
XS
SM
MD
LG