Линклар

Эрон Италия саммитини бойкот қилди


Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий жорий ҳафта Италияда иш бошлаётган Катта саккизлик Ташқи ишлар вазирларининг саммитида иштирок этиш нияти йўқлигини билдирди.

Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини сешанба куни расмий Теҳронни саммитда иштирок этиш таклифномасига жавоб беришга ундади.

25-27 июн кунлари Италиянинг Триесте шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғинда Афғонистондаги вазият муҳокама қилинади.

Бугун Эрондаги ISNA агентлиги Муттақийнинг Италияга сафар қилиш режам йўқ, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Айни пайтда Италия расмийлари кўра, Катта саккизлик Ташқи ишлар вазирлари Теҳрондаги намойишчиларга қарши ҳукумат томонидан куч ишлатилишини қораловчи баёнот билан чиқиш масаласини муҳокама қилмоқда.

XS
SM
MD
LG