Линклар

logo-print

Қозоғистон интернет устидан назоратни кучайтирмоқда


Қозоғистон парламенти интернет тармоғи устидан назоратни кучайтиришни назарда тутган қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ушбу қонун лойиҳаси президент Нурсултон Назарбоев томонидан имзолангудек бўлса¸ маҳкамалар Қозоғистондаги конституцион тузумга тажовуз қилганликда гумон қилинган интернет сайтлари, жумладан, хориж сайтларига тўсиқ қўйиши мумкин.

Қонунга кўра¸ интернетдаги гурунгхоналар ва блоглар устидан ҳам назорат кучайтирилади.

Расмийларнинг таъкидича, янги қонун болалар порнографияси, экстремистик руҳдаги адабиёт ва бошқа номақбул маълумотлар тарқалиши олдини олишга қаратилган.

Бироқ ҳуқуқ фаоллари ушбу қонуннинг ҳукумат танқидчиларига қарши қаратилганини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG