Линклар

Хитой расмийси Ашхободга борди


Хитой давлат кенгаши раҳбарларидан бири Ли Кэцян 23 июн куни Туркманистонга сафар қилди.

Туркманистон матбуотига кўра, Хитой расмийси мамлакат президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов билан учрашиб¸ ўзаро алоқалар истиқболи ва бир қатор соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилади. Айтилишича¸ энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласи Ашхобод учрашувининг диққат марказида бўлади.

Ҳозирги кунда Туркманистон ва Хитой икки давлатни боғловчи йирик газ қувури қуриш лойиҳасини амалга оширмоқдалар.

Туркманистон Хитойга даставвал йилига 30 миллиард, кейинчалик эса 40 миллиард куб метр газ етказиб беришни режаламоқда.

Туркманистондан сўнг Хитой расмийсининг Ўзбекистонга сафар қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG