Линклар

logo-print

Ўзбекистонда бир тоннадан зиёд наркотик ёқилди


Ўзбекистонда 1355 кг гиёҳванд моддаси йўқ қилинди.

Мамлакатда жорий этилган тартибга мувофиқ ашёвий далил сифатида қўлга киритилган гиёҳванд моддалар маҳкама жараёнидан сўнг, Ички ишлар вазирлиги ходимлари назорати остида махсус ўчоқларда ёқиб юборилади.

Хабарларга кўра, бугунги тадбирда 975 кг героин, 270 кг афюн ва 100 кгдан зиёд наша ёқиб юборилган.

Маълум бўлишича, 1994 йилнинг май ойида Ўзбекистон расмийлари 14 тонна гиёҳванд моддани ёқиб юборганлар. Шу вақт мобайнида Ўзбекистонда жами 43750 кг гиёҳванд моддаси йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG