Линклар

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар ғалаба қозонди


Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Россиядаги халқаро турнирда биринчи ўринни қўлга киритдилар.

Интерфакс агентлигининг ёзишича, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Шанҳай ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар ёш шахматчиларининг халқаро турнири бўлиб ўтган.

Асосий турнирнинг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон жамоаси биринчи ўринни эгаллаган. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Россиянинг икки жамоасига насиб этган.
XS
SM
MD
LG