Линклар

Каримов Франция расмийсини қабул қилди


Президент Ислом Каримов 23 июн куни Оқсаройда Франциянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Пьер Лелушни қабул қилди.

ЎзА миллий ахборот агентлигига кўра¸ учрашув давомида Ўзбекистон раҳбари Афғонистон муаммосини фақат ҳарбий йўл билан ечиб бўлмаслигини таъкидлаган.

Ислом Каримов, шунингдек, уруш оқибатида барбод бўлган мамлакат иқтисоди, коммуникация ва ижтимоий инфратузулмаларни қайта тиклаш ва бу жараёнга маҳаллий аҳолини жалб қилиш, ички муросага келиш ҳамда марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш каби долзарб муаммоларни ҳал этмай туриб, у ердаги вазиятни ижобий томонга ўзгартиришнинг имкони йўқлигини билдирган.

Оқсаройдаги учрашувда Каримов ва Лелуш Тошкент ва Париж ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи ҳамда минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашганлар.
XS
SM
MD
LG