Линклар

logo-print

Бағдодда кучли портлаш содир этилди


Бағдоднинг асосан шиалар истиқомат қилувчи Садр-сити мавзеидаги бозорда юз берган портлашдан камида 69 киши нобуд бўлди, 100 дан зиёд одам тан жароҳати олди.

Бу сўнгги бир ой давомида Ироқда амалга оширилган учинчи йирик террорчилик ҳуружидир.

Кузатувчилар воқеанинг Ироқ шаҳарларидан АҚШ ҳарбийларини олиб чиқиш бошланишидан бир ҳафта олдин рўй берганига эътибор қаратмоқда.

Ироқ расмийлари аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Ироқдан чиқадиган даврда эктремистларнинг фаоллашуви мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиргандилар.

АҚШ ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқиш 2011 йили якунига етиши керак.
XS
SM
MD
LG